24 May 2021
17:12 - Самарқандда “Эзгулик” жамиятининг XI Қурултойи ўтди

22 май куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой ишида жамиятнинг вилоят бўлимларидан сайланган 60 нафар делегати кун тартибидаги масалалар, хусусан, жамият раиси ва унинг ўринбосарлари, Марказий бошқарув аъзолари ҳамда тафтиш комиссияси вакилларини сайлади.

Абдураҳмон Ташанов муқобил номзодлар орасидан жамият Марказий бошқаруви раиси, Бекзод Нурматов халқаро алоқалар бўйича раис ўринбосари ҳамда Шаҳодат Мирзаалиева аёллар ва егндер масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимларига сайланди.

Делегатлар орасидан 15 нафар шахс Устави қоидаларига мувофиқ, очиқ овоз бериш йўли билан Марказий бошқарув аъзолари ҳамда 5 нафар Тафтиш Комиссияси вакиллари сайланди.

Қурултой ишида жамиятнинг яқин 2 йилдаги ҳаракат стратегияси, хусусан, инсон ҳуқуқлари вазиятини тадқиқ этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.

“Сўнгги Қурилтой 2019 йилнинг 27 январида Тошкент шаҳрида ўтказилганди. Шундан бери жамиятга 6,5 мингдан ортиқ турли мурожаатлари келиб тушди. Уларнинг аксарияти маҳаллий давлат органларининг инсон ҳуқуқ ва эркинилкларига дахл қилувчи адолатсиз қарорларидир. Жамиятимиз ана шу мурожаатлар асосида ҳисоботлар тайёрлади, юқори туруквчи органларга мурожаатлар қилди.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари билан учрашувларда инсон ҳуқуқлари вазиятига доир кузатувларини баён қилди” деди жамият раиси Абдураҳмон Ташанов.

Қурултой ишида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг масъул мулозимлари иштирок этишди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону