19 May 2021
16:34 - “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” 95 маркали бензин ишлаб чиқара бошлабди
Бу завод томонидан жорий йилнинг 19 май кунидан бошлаб янги маҳсулот - АИ-95 маркали автомобил ёнилғисининг илк партияси биржа савдосига қўйилди.

Хабарларга кўра, ушбу маҳсулот “Фарғона НҚИЗ” МЧЖ томонидан сўнгги пайтларда заводда йўлга қўйилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида ўзлаштирилибди.

Сўнгги икки ой ичида “ФНҚИЗ”да “EVRO-4” стандартидаги дизел ёнилғиси ва B-92 маркали юқори октанли авиация бензини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳам маълум.

“Заводда илгари ишлаб чиқарилаётган АИ-95 маркали юқори октанли автомобил ёнилғисига келадиган бўлсак, “ФНҚИЗ” мутахассислари унинг янги формуласида фақатгина гидрокаталитик жараёнларнинг таркибида олтингугурт миқдори кам бўлган сифатли бирикмалардан фойдаланган бўлиб, улар иш режими ва атроф-муҳит ҳароратидан қатъи назар, двигателларнинг нормал ишлашини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси орқали савдога қўйилган АИ-95 бензини хоссалари янада яхшиланган ва чиқинди гази билан заҳарланиш даражаси паст бўлган олий навли бензин сирасига киради. Янги ишланмалар устида ишлаш ва “Фарғона НҚИЗ”ни модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади заводнинг расмий хабарида.

Aввалроқ, 80 маркали бензин нархи қимматлагани хабар қилинганди, ўтган ҳафталар мобайнида ушбу турдаги бензин нархи 4,3 фоизга ошганди. Буни жаҳон бозорида нарх қимматлагани билан изоҳлаш мумкин, аммо ишлар давом этавериши керак, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону