23 July 2009
21:28 -
Қирғизистонда президент сайлови: расмий хабарларда ҳамма нарса яхши, мухолифат ўта норози
Марказий Сайлов Комииссиясига кўра, маҳаллий вақт билан соат 13 гача 59 фоиздан кўп сайловчи овоз бериб бўлди, демак сайловлар ўтди, деб ҳисоблаш мумкин. Соат 18 гача 2 миллиондан кўп сайловчи (умумий сайловчиларнинг 73 фоизи) овоз берган.
Вилоятлар бўйича овоз бериш фоизларида катта катта фарқ бор. Масалан, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятларида овоз бериб бўлган сайловсиларнинг фоизлари 80,75 ва 82,45. Бишкек шаҳри ва Норин вилоятида - 63,95 ва 59,68. Кўриниб турибдики, овоз бериш даражаси ўзбеклар кўпроқ яшайдиган жойларда жиддий бичимда баланд. Бу рақамлар тасодифий эмас, улар мавжуд контекстда ўзбекларнинг сиёсий фаоллигини эмас, аксинча, сиёсий пассивлигини, юқоридагиларнинг буюрганини қиладиган “қўйдек ёввош” халқлигимизни кўрсатади. Натижалар эълон қилинмасданоқ тахмин қилиш мумкинки, ўзбеклар асосан жорийдаги "катта" Қурмонбек Бақиевга овоз беришган.
Мухолифат сайлов мавжуд қонунларни оммавий бузиш билан ўтказилаётганини иддао қилмоқда. Аммо, бундай ҳоллардан биронтасини мисол сифатида ҳам кўрсатаётгани йўқ.
Асосий мухолиф номзод Алмазбек Атамбаев ва ўз-ўзининг номзодини кўрсатган Женишбек Назаралиев сайлов участкаларидан ўз кузатувчиларини чақириб олишди. Улар сайловдан ўз номзодларини ҳам қайтариб олишгани ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ, Марказий Сайлов Комиссияси ўзига бу ҳақда ҳеч қандай ариза келмаганини билдирди.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 20:00 да бекилар экан. Алмазбек Атамбаев 22:30 ўз тарафдорлари учун шаҳар марказида концерт берилишини, концерт митингга айланиб кетишини эълон қилди. У буни очиқ айтмаса ҳам, гап норозилик митинги ҳақида кетмоқда. Чунки, у пайтгача сайловнинг илк натжалари пайдо бўлса керак. Натижалар Бақиев фойдасига бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.