12 May 2021
20:24 - Ўзбекистоннинг ягона хўжайини Шавкат Мирзиё Рамазон Ҳайити арафасида 100 нафар маҳкумни қандай авф қилгани ҳақида
Шавкат Мирзиё Рамазон Ҳайити муносабати билан 100 нафар маҳкумни афв этди. Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

У Муборак Рамазон Ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 100 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддати қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Хуллас, шунақа гаплар. Шавкат Мирзиё катта байрам арафасида ҳам ҳаммани лақиллатаман деб ўйлаб юрган одам эканлигини яна бир марта кўрсатиб бўлди. Нима ҳам қилардик, тамоша қилиб ўтираверамиз!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону