Республикада марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган маҳаллалар сони 2263 тани ташкил қилади.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров ичимлик суви билан таъминланиш бўйича маълумот бериб, мамлакатимиздаги марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаган 2263 та маҳаллалар аҳолисига жами 1846 та, шундан, 316 та “Сув таъминоти” МЧЖларнинг махсус -техникалари, 50 та юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 1480 та фуқароларнинг шахсий сув ташиш техникалари орқали тоза ичимлик суви етказиб берилаётганини урғулабди.
Қани, ҳурматли ўқувчиларимиз, айтингчи, сизлар шундай рақамларга ишонасизми?
Қаранг, Ўзбекистондек аҳволи дабдала бўлган маҳаллаларимизда ШУНЧА аҳоли сувни ўзи таъминлармиш?
Қани, айтингчи, қанча маҳалла бизда ўзини ўзи сув билан таъминлайди? Қолганлар нима қилмоқдалар? Шу саволларга жавоб берайлик, аҳволимиз ўта тезлик билан яхшиланишга бошлайди!!!