08 May 2021
21:23 - Шунга ишонасизми: Тошкент метрополитенида бир ойда қанча электр энергияси сарфланади - бир ойга тахминан 6-6,5 минг киловаат соат эмиш
Транспорт Вазирлиги ва АОКА ҳамкорлигида 7 май, жума куни журналистлар учун янги метрополитен бекатлари ҳамда қурилаётган ерусти ҳалқа метро йўналишининг 2-босқичи бўйлаб пресс-тур ташкил этилибди. Тошкент Метрополитени Раҳбари Ойбек Худойқулов тизимда бир ойда қанча электр энергияси сарфланиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарганмиш.

“Метронинг барча станциялари учун сарфланадиган бир ойлик электр энергия миқдори 6-6,5 минг киловаат соатни ташкил қилади. Бу кўрсаткич аввал, яъни янги станциялар қурилмасидан олдин 4,5-4,7 минг киловаат соатни ташкил этарди. Бугунги кунда ишлатилаётган энергияни маблағда ҳисоблайдиган бўлсак, ойига 3,3 миллиард сўмга тўғри келяпти. Йилига эса 35-36 миллиард сўмни режалаштирганмиз”, - дебди Ойбек Худойқулов.

Унинг таъкидлашича, линия ва бекатларда қўшимча даромад олиш мақсадида инфо киосклар, рекламалар фаолияти йўлга қўйилган, қайсидир иморатлар ижарага бериляпти. “Лекин асосий қўшимча даромад реклама орқали топилади”, - дебди Ойбек Худойқулов.

Қани ҳурматли ўқувчиларимиз, айтингчи, шу гапларга ишонасизми? Шунча фойда бир ойлик электрэнергиядан келаётганига, қўшимча даромад реклама орқали топилишигачи? Қани, тортинманг, ҳурматли ўқувчиларимиз, бор ҳақиқатни айтинг!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону