06 May 2021
22:09 -
“Эзгулик” раҳбари Абдураҳмон Ташанов қамоқхоналарда собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ва собиқ ДХХчи Ихтиёр Абдуллаев билан учрашгани ҳақида
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, кеча 5 май куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳини Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони ижро этиш колониясига олиб борибди.
Гуруҳ аъзоларидан бири Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўз саҳифасида қамоқхонада собиқ бош прокурор ҳамда ДХХ собиқ ходимларини учратгани ҳақида хабар берибди.
“Эзгулик” раҳбари айтишича, колониянинг бошқа турдошларидан шароит нуқтаи назаридан деярли фарқи йўқ. Қамоқхоналарга белгиланган стандартлар асосида тиббиёт, ўқув, овқатланиш ва ишлаб чиқариш бўлимлари ташкил қилинган. Спорт машғулотлари учун алоҳида шароитлар мавжуд.
“Хуллас, қамоқхона шароити, умумий аҳвол, маҳкумларга муносабат масаласида муаммолар кўпам кўзга ташланмайди. Ҳар ҳолда “честь мундира”, “қарға қарғанинг кўзини чўқимас” сингари беўхшов маталларга эргашилса, бу ерда муаммоларнинг камлигини тушуниш мумкин бўлади”, - деди Абдураҳмон Ташанов.
Мазкур жазони ўташ муассасасида муддатини ўтаётган юқори даражадаги мулозимлар, жумладан, собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров, собиқ ДХХчи Ихтиёр Абдуллаев ва бошқалар билан ҳам суҳбатлар ўтказибди.
“Аввал мамлакатимизга уч муддат бош прокурорлик қилган Рашиджон Қодиров билан суҳбатлашдик. У кишидан шароитлар, маҳкумларга муомала ҳақида сўрадим. Ҳар ҳолда ҳушёр одам - яқин бир ойда манзил колонияга чиқишини, шикоятлари йўқлигини, БМТ структураларига қийноқлар бўйича шикоят қилмаганини, соғлиғи яхшилигини айтди. Юрак бўйича аввалроқ сангородда даволангандик, ҳозир ҳаммаси яхши”, дебди у “Эзгулик” раисига.
Абдураҳмон Ташанов айтишича, ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев чинни цехида ишлаётганининг гувоҳига айланибди. Унинг отаси ва ўғли бир қанча ОАВ орқали президентга мурожаат қилгани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва ҳозирда уни яқинлари билан кўриштиришмаётгани, изоляцияда сақланаётгани ҳақида баёнотлар беришаётганини айтган. Аммо, ДХХ собиқ раиси “бу гаплар президентимизга етиб борса, адолат бўлади”, дейишдан нарига ўтмаган.
Қайд этилишича, қамоқхонада сиёсий аҳамиятга молик бўлгани учун бош прокурорларга алоҳида мулозамат ёки кузатув йўқ. Алоҳида ош-овқат ҳам ажратилмаган, кўпчиликда нима бўлса, шу. Колониянинг каттагина қисми таъмирланаётгани, ошхонадаги овқатлар ҳам ёмон эмаслиги, кутубхона, спорт заллари ва зерикиб қолмаслик ва пул топиш учун ташкил қилинган цехлар мавжудлиги айтилмоқда.
Жамоатчилик вакили сўзининг якунида, ғалатироқ таассуротлар билан қайтгани, бир пайтлар бундайлар билан суҳбатлашиш, сўроққа тутиш тугул олдига бора олмагани, бундай одамларда бугун маҳзун, аввалги салобатдан асар ҳам йўқлигини урғулабди.