05 May 2021
13:43 - Давлат харажатлари даромадлардан кўп: Ўзбекистон бюджетининг бир кунлик тушум ва чиқимлари маълум қилинди
Бир кунлик бюджет харажатлари даромад ва тушумлардан юқори миқдорда эқанлиги қайд этилибди, демак, аҳволимиз ДАБДАЛА эканлиги яна бир марта исботланибди.

Буни “Ҳаракат” Агентлиги эмас, Молия Вазирлиги хабар қилди: 3 май куни Ўзбекистон бюджетининг даромад ва тушумлари 575,8 млрд сўмни, харажатлари 1 трлн 77 млрд сўмни ташкил этибди. Хўш, бунга ни ма дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?

Қайд этилишича, ушбу санада бюджет буюртмачилари томонидан амалга оширилган электрон давлат харидлари учун 5 минг 812та шартнома тузилган ва харидларга 60 млрд 746 млн сўм сарфланган.

Хусусан, 22,4 млрд сўм жиҳозлар, транспорт воситалари ва асбоб-ускуналарга, 9,2 млрд сўм товар-моддий захираларга йўналтирилган. 18 млрд сўмдан зиёд маблағга эса кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт воситалари ва бошқа маҳсулотлар харид қилинган.

Аввалроқ, 16 апрел кунги бюджет даромад ва харажатлари миқдори маълум қилинганди. Ўтган ой ўртасидаги тушумлар 936 млрд 5 млн сўмни, харажатлар эса 1 трлн 338 млрд 500 млн сўмни ташкил этганди.

Шу билан бирга, 6 апрелдаги даромад ва тушумлар 299,5 млрд сўмни, харажатлар 701,8 млрд сўмни ташкил қилгани ҳам билдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг дастлабки 3 ойида республика ялпи ички маҳсулоти 3 фоизга ошиб, 128,6 трлн сўмни ташкил этибди. 2020 йилда эса бу кўрсаткич 110,5 трлн сўм бўлган экан.

2021 йил якуни бўйича республика консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 трлн сўмни, харажатлари 216,2 триллион сўмни ташкил этиши ПРОГНОЗ ҚИЛИНМОҚДА. Демак, бу йилги бюджет тақчиллиги 37,5 триллион сўм бўлиши керак.

Молия Вазирлиги эълон қилган хабарларда бу каби АҲМОҚОНА рақамлар тиқилиб ётибди. Мана аҳволимиз қанақалигини, шу хабарларданоқ тушунаверинг.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, сиз булар ҳақида қанақа фикрдасиз? Айтинг шуларни!

Ахир, бошқа рақамларда ҳам аҳволимиз дабдала эканлиги кўриниб турибди, холос!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону