23 July 2009
13:30 - Бош вазир Наманганга келди, ободонлаштириш номи остида уйлар бузилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб, вилоятдаги ободонлаштириш ишлари билан танишди. У оддий одамлар ва хусусий корхоналарнинг вакилари билан идорада эмас, кўчада суҳбат қилди. Гўёки демократ эканлигини ҳам кўрсатди. Аммо, кейин маълум бўлишича, у маҳаллий раҳбарларга керакли кўрсатмалар ҳам бериб кетган экан.

 

Шундан кейин мутасаддилар эътиборни “ободонлаштиришга” қаратиб, кўча бўйларидаги ошхоналарни, кўп қаватли уйларнинг ораларида ҳукуматдан бесўроқ қуриб олинган уйларни буздира бошладилар.

 

Баъзи одамлар кўп қаватли уйларнинг олдига огородлар қилиб, атрофини тиканли гуллар билан ўраб қўйишган эди. Мана шу гуллар ҳам бузиб ташланмоқда. Шу жойларга экилган мевали дарахтлар ҳам кестириб ташланмокда. Бу ҳам ободонлаштиришнинг янги тури бўлса керак-ку, лекин одамлар буни тушунмаяптилар-да, дейди мухбиримиз.

 

Оддий оилалар билан мутасаддилар ўртасида турли келишмовчиликлар хам келиб чиқмоқда. Бу воқеалар нима билан тугаши номаълум, аммо уларни кузатиб борамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону