Alibaba компаниясининг бугунги кунда 250 миллион аъзоси бор, аммо Ўзбекистондан ҳеч ким унга мол сотаётгани йўқ. Нимага?
Тошкентда Иқтисодиёт Ассамблеяси ўтказган тадбирда шу Ассамблея раиси, халқаро иқтисодчи Мухтор Умаров тадбиркорликни ривожлантириш ва бунинг учун керакли бўлган омиллар хусусида фикр билдирибди.
“Олдимизда турган энг муҳим мақсад – илмни ривожлантириш ва уни бизнес билан интеграция қилишдан иборат. Биз илм борасида анча ортда қолиб кетмоқдамиз.
Бугунги кунда дунёда энг ривожланган соҳалардан бири рақамли тижорат бўлиб қолди. Масалан, Alibaba компаниясини оладиган бўлсак, компаниянинг 250 миллион аъзоси бор. Аммо Ўзбекистондан ҳеч ким Alibaba’га мол сотаётгани йўқ.
Бизнесмен сифатида айрим камчиликларимизни айтаман. Мисол учун, божхона имтиёзларидан хабаримиз йўқ. У ерда “яшил йўлак” тизими жорий этилган. Лекин кўп тадбиркорлар уни тушунмаяпти. Керак бўлса, юкларни божхонадан онлайн ўтказиш мумкин. Лекин тадбиркорлар ўзлари овора бўлишяпти. Чунки улар бу имкониятлардан бехабар.
Яна бир оғриқли нуқтамиз – кадрлар етишмаслигида. Ҳар бир тадбиркорга ва умуман, бутун жамиятга билимли, салоҳиятли кадрлар етишмаяпти.”
Шунингдек, Иқтисодиёт Ассамблеяси раиси мамлакатимизда тадбиркорларнинг рақамли иқтисодиёт, хусусан, электрон савдо имкониятларидан кенг фойдаланиши учун интернет ва банк тизими ислоҳ қилиниши лозимлигини ҳам гапирибди.
Хуллас, бунақа СОДДА мутахассисларнинг валдирашлари ҳеч нарсани ҳал этолмайди, этолмаётганлиги кўриниб ҳам турибди, дейди “Ҳаракат” Агентлиги мухбири, аниқроғи, бу Агентликнинг қўполроқ қилиб айтсак, эгаси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат.
Ҳамма гап шундаки, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу ишларнинг қилишнинг ягона йўли – Ўзбекистонда турли майда-чуйда эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишдир.
ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларнинг марказида ҳамма нарса халқнинг қўлида бўлиши кераклиги ва бундан ҳам муҳими, ДЕМОКРАТИЯ ЙЎНАЛИШИГА ўтказиш кераклиги ҳақидаги таклифлар амалга оширилмаётгани.
Мана, масалаларнинг ечими қаерда, давлатнинг ҳозирги ходим ва хизматчилари! Шу ишлар сизнинг қўлингизда бўлиши керак ва ШАРТ!!! Бу ишларга халқни ҳам тортиш керак ва ШАРТ.
Қандай қилиб дейсизми? Бу ишга Абдураҳим Пўлат кабиларни (расмда) тортишдан бошланг, жаноблар!!!