01 May 2021
19:45 - ЕХҲТнинг юқори мартабали мулозими “Эзгулик” фаоли билан учрашди
30 апрель куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов билан ҳам учрашди.

Ташановга кўра, мазкур Бюро мамлакатимизда демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича энг муҳим халқаро ташкилотдир.

Ўз номи ва Уставидан келиб чиқадиган бўлсак, мазкур ташкилот кузатувчилари миссияси мамлакатлардаги сайлов жараёнларини кузатади. Инсон ҳуқуқлари ва демократия бўйича муҳим хулосалар беради.

“Мен ЕХҲТ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида сўз эркинлиги, сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш асосий муҳокама нишони бўлиши лозимлигини урғуладим” дейди Ташанов.

Делегация вакилларига кўра, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувдан сўнг делегацияни Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Делегация Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Омбудсман вакиллари билан ҳам учрашган.

* * * * *

Бу хабар “Ҳаракат” саҳифасига бошқа манбалардан етиб келди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону