29 April 2021
21:11 - “Шаҳидлар хотираси” мажмуасини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди, жамоатчилик керак эмас деган бино қурилмасмиш

Қурилиш Вазири Ўринбосари Насрулло Бобоев (расмда) “Шаҳидлар хотираси” мажмуасини реконструкция қилиш лойиҳаси ҳақида маълумот берибди ва бу ҳудудда ҳукумат қарори билан қатағон қурбонлари номи акс этадиган рамзий китоб, музей ходимлари учун бино, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, амфитеатр, велойўлаклар қурилишини урғулабди.

Унинг фикрича, бу тадбирда “Қатағон қурбонлари музейи” биноси, рамзий ротонда ва фавворалар реконструкция қилиниши билдирилди. Музей хизматчилари айтишича, ҳозирда бино таъмирга муҳтож ҳолга келиб қолган.
Улардан бири, музейимиз 2002 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда маънавий эскириб қолди. Вентиляция, кондиционер, иситиш тизимлари анча эскирди. Реконструкция жараёнида экспозицияларни бойитиш ва янгилаш, яъни қайтадан қуриш ишлари олиб борилаётганини таъкидлабди. Бинонинг ўзига яраша жуда кўп муаммолари борлиги, ертўласида доимий захлик мавжуд бўлиб, бино нам тортиб туриши, шунинг ҳисобига унинг захлиги биринчи қаватга ҳам уриши ҳам айтилибди.

Тадбирда муҳандислик қидирув ишлари олиб борилиши сабабли мажмуа фаолияти тўхтатилгани, ишчи ҳужжатлар тўлиқ ишлаб чиқилиши учун 1-1,5 ой вақт кетиши, ҳали пудратчи аниқланмагани ва улар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши билдирилибди.

Аввалроқ, Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси” мажмуасида янги бинолар қурилиши жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганди. Қурилиш Вазири Ботир Зокиров хотира хиёбонига амфитеатр, кафе ва дўконлар қурилишини “буларнинг барчаси қулайлик яратиш нуқтайи назаридан қилинаётгани” билан изоҳлаган экан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону