29 April 2021
16:20 -
Қаршида ўрнатиладиган флагшток устунининг ўзига 1,35 миллиард сўм сарфланиши маълум қилингани ҳақида
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Қарши шаҳридаги Мустақиллик Майдонида баландлиги 62,5 метрга тенг давлат байроғи ўрнатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати эълон берди.
Маълум қилинишича, мазкур флагшток устунининг ўзига 1,35 миллиард сўм сарфланади. Флагшток буюртмачиси Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бўлиб, объект қурувчиси “Воҳа махсус монтаж сервис” МЧЖ ҳисобланади.
Қайд этилишича, мазкур флагшток устуни диаметри 430 миллиметрдан 1220 миллиметргача бўлган пўлат қувурлардан ташкил топади ва уни Тошкентда жойлашган “Бектемир металл конструкциялари” қўшма корхонаси тайёрлаб беради. Бичими 25*10 метрдан иборат бўлган байроқни Фарғона водийсидаги корхоналардан бири тайёрлайди.
Таъкидланишича, давлат байроғи ўрнатилгач, унинг атрофидаги 2 минг квадрат метр ҳудуд ободонлаштирилиб, майсазор, гулзорлар барпо этилади, манзарали дарахтлар экилади ва янги йўлакбоп плиткалар териб чиқилади. Айни пайтда Мустақиллик Майдонининг шу қисмида байроқнинг тарихи ва тавсифи акс этган тош лавҳлар ҳам ўрнатилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения