27 April 2021
13:26 - Давлат даражасидаги МАСХАРАБОЗЛИК: Бу йил аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича 457 минг иш ўринлари қабул қилиниши қонунлаштирилганмиш. “Ҳаракат” нима дейди?
Президент Шавкат Мирзиёнинг қарори билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури қабул қилинибди. Бу ҳужжатга кўра:

- 457,1 мингта доимий янги иш ўринларини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Масалан, янги кичик корхоналарни ташкил этиш ҳамда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 210 мингга яқин янги иш ўринлари ташкил этилармиш;

- аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича 513,5 мингта фуқарога хизматлар кўрсатилади. Жумладан, 280 мингдан ортиқ фуқаро бўш ва захира иш ўринларига ишга жойлаштирилса, 110 мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинармиш.

“Барча учун иш” тамойили асосида 1 ноябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилармиш:

- ишсизлар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқалар;

- ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турларини реклама қилиш ва уларнинг хизматига эҳтиёжи бор иш берувчилар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш ва бошқалар.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ўзбекистонда расман тан олинган 1,5 миллион ишсиз бор экан, бунақа масхарабозликлар билан ҳеч қанақасига олға кетиб бўлмайди. Ўзбекистон бундай масхарабоз ҚАРОРЛАРГА эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтож. Айнан ўшандай ислоҳотлар билан мамлакатимизда ИШСИЗЛИКНИ КАМАЙТИРИШГА қаратилган муҳим қадамлар қилиш мумкин.

Тушундингизми, жаноб ва ўртоқ Шавкат Мирзиё!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону