Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилибди.
Мажлисда таъкидланганидек, кунгабоқар уруғи ва ёғи бўйича ташқи бозорларда шаклланаётган салбий баҳо кўрсаткичлар мамлакат ички бозоридаги нарх-навога ва ижтимоий ҳолатга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда эмиш.
Буни мамлакат истеъмол бозорида ўсимлик ёғига бўлган йиллик ўртача 460 минг тонна эҳтиёжнинг тахминан ярми импорт ҳисобидан қопланишидан ҳам кўрса бўлади.
Ўзгаришлар таъсири натижасида ўтган бир йил давомида мамлакатда кунгабоқар ёғи нархи ўртача 38 фоизга қимматлашган.
Юзага келган ушбу ҳолатда мамлакат ички бозорларида ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида мазкур қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:
мамлакат ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.
2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.
Қонун маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда.
Сенаторлар томонидан ушбу қонун маъқулланди. Аммо, дейди “Ҳаракат” мухбири, бунақа вақтинча масхарабозликлар билан узоққа кетиб бўлмайди. Ўзбекистон вақтинча масхарабозликларга эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтож.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения