23 April 2021
04:23 - Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен билан телефонда гаплашибдилар
21 апрел куни Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилгани, айнан Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги сайтида хабар берилди.

Томонлар Ўзбекистон - АҚШ стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилишибди.

Хабарда айтилишича, АҚШ томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларга юқори баҳо берганмиш, одам савдосига қарши кураш ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилганмиш.

Комилов ва Блинкен фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этиб, кейинги даврда ижтимоий-иқтисодий ҳаётни қайта тиклаш учун мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш масалаларига ҳам тўхталишибди ва икки томонлама ўзгаришлар ҳақида ҳам гаплашишибди.

Энг қизиғи, дейди “Ҳаракат” мухбири, вазирликнинг ўта қисақа хабарида Абдулазиз Комилов жаноб Энтони Блинкенни Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари билан яқиндан шуғулланишга чақирибди, аммо, Афғонистон номигагина тилга олинибди.

Бу гаплашув кимнинг ташаббуси билан бўлгани ҳам тилга олинмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону