22 April 2021
12:31 -
Ўзбекистонга электромобиллар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани эълон қилинибди
2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 91та электромобил импорт қилинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга кўпроқ бўлибди.
2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91та электромобил импорт қилинибди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78 тага кўп. Бу ҳақда Статқўм хабар берибди.
Импорт қилинган 91 та электромобилдан фақат 6 таси март ойига тўғри келади.
2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой - 56та;
- Туркия - 24та;
- Германия - 3та;
- Корея - 3та;
- АҚШ - 3та;
- Литва - 1 та;
- Испания - 1 та.
Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони ҳам маълум:
- 2018 йилда - 13та;
- 2019 йилда - 39та;
- 2020 йилда - 131та.
Маълумот учун, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонга электромобил импорти учун божхона божи бекор қилинган, ўша йил июл ойига бориб акциз солиғи ҳам олиб ташланибди. Айни пайтда четдан енгил электромобил олиб киришда 15 фоизлик ҚҚС тўлаш кифоя экан.