Қаранг ҳурматли ўқувчиларимиз, дейди “Ҳаракат” мухбири, ўтган йилнинг бошларидан бири айнан биз ҳам шу фикрни айтиб келаётган эдик. Мана энди шу фикрга Юлий Юсупов ҳам (расмда) қўшилибди. Бу ҳам бизнинг КАТТА ҒАЛАБАларимиздан биттасидир
Юлий Юсупов марказнинг Telegram каналида “Совпластитал” билан боғлиқ суд эшитувларидан сўнгги фикрлари билан ўртоқлашиб қуйидагиларни айтибди. У ҳозиргина ЎзР Олий Судининг иқтисодий масалалар бўйича ҳайъатининг “Совпластитал” иши бўйича кассация шикоятни кўриб чиқишга доир йиғилишидан чиққани ва асосий хулосаси феълан “Бирлик” ва “Ҳаракат” билан бир хил эканлигини тан олибди.
Унинг айтишича, суд ҳайъати 2020 йилнинг бошида ҳамма ноқонуний қарорларни бекор қилди, аммо ўша йили май ойида ўзининг аввалги қарорини бекор қилди. Бунақа судлар билан мамлакатимиз келажаги йўқ, дебди у. Ё биз барча “судьялар”ни истеъфога чиқариб, янгиларини адвокатлардан танлаймиз ёки яхшиси хориждан таклиф этамиз. Ёхуд, умуман мамлакатдан кетиш керак. Бевосита гувоҳликлар асосидаги хулосаларим шундай дебди Юлий Юсупов ва аслида, очиқча айтмаса ҳам, “Ҳаракат” ва “Бирлик”нинг позициясига ўтиб олганини ТАН ОЛИБДИ.
Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, яна бир одамни, тўғрироғи, Юлий Юсуповни феълан ўз қаторимизга қўшиб олдик. Яшасин “Ҳаракат” ва унинг тарафдорлари!!!