Бу ҳақда Шавкат Мирзиё топшириғи билан Самарқанд аэропорти йўловчилар ҳажмини 7-10 маротаба ошириш лозимлигини айтган Бош Вазир Ўринбосари Азиз Абдуҳаким нима дейди?
Қўғирчоқ ахборот воситаларидаги шаллақи маълумотлардан кейин, айнан Самарқандда 2019 йилги мавсумда бу шаҳардаги меҳмонхоналарда бўш жой бўлмагани айтилган. 2021 йилнинг март ойида эса, пандемия бўлишига қарамай, Регистон Майдонига 150 минг киши ташриф буюрган.
Шулар ҳақида айтган Бош Вазир Ўринбосари Азиз Абдуҳаким журналистларга берган интервьюсида Самарқанднинг туризм салоҳиятидан яхшироқ фойдаланиш учун нималар қилинаётгани ҳақида ҳам гапирибди.
“Биз Самарқанд туризм салоҳиятининг 5 фоизидан ҳам фойдалана олмаяпмиз. Мана, Самарқанд аэропортини олайлик. 2021 йилда бу аэропортдан 165 минг йўловчи фойдаланиши режалаштирилган. Мисол учун, қўшни давлатларнинг пойтахт бўлмаган Ўш, Чимкент каби шаҳарлари аэропортларидан йилига 1,3-1,5 млн йўловчи фойдаланяпти.”
Шулардан келиб чиққан Азиз Абдуҳаким “Самарқанд Туризм Маркази”да бўлиб ўтган тақдимот чоғида маълум қилишича, Самарқанд Вилояти маркази ГУЛОБОД ҚЎРҒОНИга кўчирилиб, айнан ўша ерда Самарқанд вилоятининг маркази бўлиши керак.
Нима ҳам дердик, “Яшасин Азиз Абдуҳаким кабилар”, дейди мухбирларимиз. Шундай экан, айнан шундайларни ўз лавозимида қолиши ва келажагимизни ўйлаши кераклигини биз ҳам ўйлашимиз керак!!!