16 April 2021
03:56 - Америка Қўшма Штатлари Россия Федерациясига қарши янги санкцияларини эълон қилди. “Ҳаракат” нима дейди?
АҚШдек улуғ давлат Россиянинг “зарарли ташқи фаолияти” туфайли мамлакатга нисбатан янги санкцияларини эълон қилди. АҚШ банкларига Россия давлат облигацияларини сотиб олиш тақиқланади. Шунингдек, Россия Федерациясидаги бир қатор жисмоний шахслар ва компанияларга нисбатан чекловлар ҳам жорий этилди.

15 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳукуматининг “зарарли ташқи фаолияти” туфайли янги санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар тарқатилди Оқ Уй расмий сайтида.

Оқ Уй фикрига кўра, санкциялар Россиянинг АҚШ сайловларига аралашишга уринишлар, АҚШ ҳукумат тармоқларига қилинган киберҳужумлар, диссидентлар ва журналистларга қарши экстерриториал ҳаракатлар ва бошқалар санаб ўтилган ҳолда “беқарор ҳолатга келтирувчи халқаро ҳаракатлари” учун деб кўрсатилган.

14 июндан АҚШ молия институтларига Россия Марказий Банки ва Россия Молия Вазирлигидан, шунингдек Миллий Фаровонлик Жамғармасидан қимматли қоғозларини бевосита сотиб олиш тақиқланади.

Шунингдек, АҚШ “Россия разведка хизматларининг кибер дастурини қўллаб-қувватлаётган” Россиянинг олтита технологик компанияларига чекловлар қўйди:

- ЭРА Технополис
- Пасит
- Необит
- Advanced System Technology (AST)
- Positive Technologies
- Ҳимоя қилиш ва автоматлаштириш учун ихтисослаштирилган ҳисоблаш мосламалари илмий-тадқиқот институти.

Бундан ташқари, АҚШ ўн нафар россиялик дипломатни Вашингтондан чиқариб юбормоқда. Оқ Уй уларни Россиянинг махсус хизматлари ходими демоқда. АҚШ Молия Вазирлиги эса Россиянинг 32 юридик ва жисмоний шахсларига қарши шахсий санкциялар ҳам эълон қилди.

Россиянинг Қримдаги ҳаракатлари сабабли яна саккизта жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкция қўлланилгани ҳам эътиборга лойиқ.

Вашингтон Қрим масаласи бўйича Россиянинг ФСБ ва СК бошқармалари раҳбариларига қарши санкциялар эълон қилди. АҚШ Россиянинг ФСБ, ГРУ ва СВР каби хизматлари билан ҳамкорлик қилувчи 4 та янгиликлар сайтига қарши ҳам санкциялар жорий қилди.

АҚШ ҳукумати, шунингдек, ўтган йили АҚШ давлат идораларига қилинган хакерлик ҳужумида Россиянинг Ташқи Разведка Хизматини (СВР) расмий равишда айблади.

* * * * *

“Ҳаракат” мухбирлари кўриб турибдиларки, АҚШ Россияга қарши анчагина жиддий санкциялар киритди. Энди буёғи нима бўлади?

Табиий, ҳамма нарса воқеалар қандай ривожланишига боғлиқ. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, бу санкциялар Россиянинг оёғига анчагина жиддий ҳужумлар бўлди. Демак, ҳамма нарса АҚШнинг ва Россиянинг бундан кейинги қадамларига боғлиқдир!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону