09 April 2021
20:37 - Халқ Таълими Вазирлигида масхарабозлик: “Қизил мактаб”ларга малакали ўқитувчиларни жалб этадиган янги лойиҳа эълон қилинганмиш. “Ҳаракат” нима дейди?
Бугун, 9 апрел куни Халқ Таълими Вазирлиги биносида вазирлик раҳбарияти иштирокида “Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳаси юзасидан тадбир ўтказилибди, айнан ўша ерда Вазир Шерзод Шерматов ва бошқа масъуллар янги лойиҳа юзасидан журналистлар, Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ва ўқитувчиларнинг саволларига жавоб беришганмиш.

Айнан шу ерда Ўқитувчилар Ассоцияцияси вакили Маъмура Юсупова бу ҳақда батафсил маълумот берибди ва қуйидагиларни айтибди. Мана унинг баъзи гаплари:

“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат Инспекцияси ва Халқ Таълими Вазирлиги томонидан таълим сифати паст мактаблар рўйхати шакллантирилди ва тасдиқланди. Ушбу рўйхатга ўтган ўқув йилида таълим даражаси паст бўлган (битирувчилари ОТМга кирмаган, олий ва биринчи тоифали ўқитувчилари мавжуд бўлмаган ҳамда мактабларнинг миллий рейтингида паст натижа кўрсатган, давлат аккредитациясидан, аттестациядан ўта олмаган) 1409 та мактаб киритилди.

Бошқа ҳудуддаги таълим сифати паст мактабларга бориб ишлашни хоҳловчи педагоглар энг аввало олий ёки биринчи малака тоифасига, камида бир йиллик педагогик стажга эга бўлиши керак. Шундан сўнг талабгор ustozfondi.uz электрон платформасида рўйхатдан ўтади ва ариза шаклини тўлдиради.

Экспертлар томонидан электрон ариза қисқа вақт ичида ўрганиб чиқилиб, талабгор ZOOM дастури орқали суҳбатга таклиф қилинади. Суҳбат давомида талабгорнинг фаолиятидаги ютуқлари, психологик тайёргарлиги баҳоланади. Бундан ташқари, ўқитувчидан ёзма (иншо) имтиҳон олинади. Жами 2 та: оғзаки ва ёзма имтиҳон бўлиб ўтади. Аризалар жорий йилнинг 1 июнига қадар ustozfondi.uz сайти орқали қабул қилинади”.

Ана бу масхарабозликка қаранг! Бу йиғилишда иштирок этган Вазир Шерзод Шерматов қуйидагиларни қўшимча қилибди: “Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳаси бўйича танлаб олинган устозлар янги ўқув йилидан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган умумтаълим мактабларида ўқувчиларга дарс беришни бошлайди. Уларга бошқа вилоятга бориб ишласа, 100 фоиз, бошқа туманга бориб ишласа, 50 фоиз устама белгиланган. Ўқитувчиларнинг олис ҳудудга кўчиб боришига бошланғич 12 млн 250 минг сўм, ҳар ойлик ижара учун 490 минг сўм ажратилади. Лойиҳа узоқ муддат давом этиши кўзда тутилган. Педагоглар ўзларини қизиқтирган саволлар билан (71) 202-09-09 ёки 1006 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.”

Қаранг, дейди “Ҳаракат” мухбири, масхарабозлик энг юқори нуқталарга олиб чиқилмоқда. Шундай усул билан мактабларда ҳамма нарсани жойига қўйиб бўладими? Лўттибоз Маъмура Юсупова ва БОШ МАСХАРАБОЗ Шерзод Шерматов қандай лофлар отмоқдалар? Амалда ҳеч нарса ўзгарадими? Йўқ, ўзгармайди!!!

Ўзбекистондаги аҳволни тузатиш учун ўқитувчиларга 100 фоиз эмас, анча кўпроқ устамалар белгиланиши керак. Ана ўшанда, ўқитувчилар яхши ойлик оладилар, ишлар яхши кетишга бошлайди. Бизда мутахассисларнинг маоши кескин ортишга бошлайди ва ҳеч ким иш қидириб Россия ва бошқа давлатларга бормайди.

Акс ҳолда, мактабларда аҳвол хскичасидек қолаверади! Авваллари ҳам кўп марта айтганимиздек, авваламбор Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш ва айнан унинг натижасида катта натижалар кутиш керак. Чунки, ўқитувчилар катта МАОШ олсалар, ҳамманинг иши ЗЎР БЎЛИБ кетади!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону