08 April 2021
16:33 -
Йил бошидан буён 10 мингга яқин одам мамлакатимиздан ишлаш учун хорижга чиқиб кетганмиш
2021 йил бошидан буён Ўзбекистондан 10 мингга яқин меҳнат мигранти хорижда ишлаш учун чиқиб кетган. Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги айнан шу хабарни тарқатмоқда.
Эълон қилинишича, агентлик томонидан 9 465 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:
- 8034 нафари Россия Федерациясига;
- 1285 нафари Қозоғистон Республикасига;
- 143 нафари Жанубий Кореяга (меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
- 3 нафари БААга йўл олди.
Ташқи меҳнат бозоридаги 220та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, уларда яна 64 минг 954та бўш иш ўринлари борлиги аниқланибди.
Бундан олдин, Москвада ишлашни хоҳловчилар патентни Тошкентда расмийлаштириши мумкин бўлгани хабар қилинганини ҳам унутмайлик. Аммо, кейин бу хабар тасдиқланмади, ишга жўнатишда оқсашлар чиққанди.