07 April 2021
23:04 - Дунёда нималар бўлмоқда: 91 давлат Хитойни ортда қолдирган, Америкада олинган тестлар сони аҳоли сонидан ортиқ, Исроил вакцинацияда етакчи
Жорийдаги йилнинг 6 апрел ҳолатига кўра дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 133,3 миллиондан ошди. Бу маълумот дунё бўйлаб турли статистикаларни юритиб борувчи Worldometers порталида эълон қилинган. Айнан шу сайт маълумотларига кўра, айни дамдаги коронавирусга боғлиқ асосий рақамларга эътибор берамиз.

Бугунги кунга қадар дунё бўйлаб 2 миллион 891 мингдан ортиқ киши коронавирус қурбонига айланди. Афсуски, сиз бу маълумотларни ўқиётган вақтда уларнинг сони кўпайган. 107 миллиондан ошиқ одам вирусдан тузалди. Айни дамда 23 миллиондан ортиқ одам вирус билан олишмоқда. Уларнинг 99,6 фоизи ўртача ҳолатда бўлса, фақатгина 0,4 фоизи оғир ёки ўта оғир ҳолатда.

Энг кўп касалланиш ҳолати ҳамон АҚШда. 31,5 миллиондан ортиқ америкалик пандемия бошидан буён коронавирус юқтиришга улгурди. Улардан 570 мингдан ортиғи вафот этди. Бразилия вирус юқтирганлар сони бўйича иккинчи ўринда. 13,1 миллиондан ортиқ бразилиялик вирус юқтирган. 12,9 миллион фуқароси вирус юқтирган Ҳиндистон бу борада учинчи ўринда тургани ҳам ўз-ўзидан маълум.

Сўнгги вақтларда кунлик ўсиш айнан шу мамлакатда юқори бўлмоқда. Масалан, 5 апрел куни 96 мингдан ортиқ, 6 апрел куни 115 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилди.

Юқори ўнликда энг тез юқорилаётган давлат Туркия бўлиб турибди. Апрел бошидан буён мамлакатда кунлик коронавирус юқтириш ҳолати 40 мингдан камайгани йўқ.

Умумий ҳисобда ҳозиргача 14та давлатда вирус юқтирганлар сони 2 миллиондан, 23 мамлакатда миллиондан ортиқ.

Коронавирус илк марта аниқланган Хитой вирус юқтирганлар сони бўйича 100таликдан чиқиб кетишга яқин турибди. Ҳозиргача 91та давлат Хитойни ортда қолдиришга улгурди. Хитойдан кейин Қирғизистон, Замбия ва Ўзбекистон турибди.

Аҳолидан тест олишда Америка ақл бовар қилмас кўрсаткич қайд этмоқда. Ҳозиргача америкаликлардан 412 миллиондан ошиқ тест олинган. Маълумот учун, АҚШ аҳолиси 333 миллионга яқин. Яъни кўпчилик бир неча мартадан тест тпширгани ҳисобига натижа мана шундай катталашиб кетган. Ҳиндистон 251 миллион, Хитой 160 миллион, Британия 132 миллион (фуқароларининг икки бараварига тенг миқдорда), Россия 122 миллион тест ўтказган.

Вакцинация борасида Исроил етакчи бўлиб турибди. 5 апрел ҳолатига кўра 5,2 миллиондан ортиқ исроилликлар биринчи дозани, 4,8 миллион исроиллик эса вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилиб бўлди. Маълумот учун, мамлакат аҳолиси 10,1 миллион кишини ташкил этади. Яъни мамлакат аҳолисининг 52 фоизи коронавирусга қарши 100 фоиз эмланган бўлса, 16 ёшдан катта аҳолининг 79 фоизи вакцина олган.

Исроилда вакцина бепул қилинмоқда ва навбатда телефон орқали онлайн ёзилиш мумкин. Вакцинага ёшга қараб навбатга ёзиш тизими жорий қилинган. Ёши катталар олдинроқ эмланган. Исроилликлар Pfizer вакцинасини қабул қилмоқда ва у 12 ёшдан катталар учун 100 фоиз таъсирли экани исботланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону