07 April 2021
16:39 - Шармандалик: АҚШ кейинги йилнинг бошида Пекинда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида қатнашмаслик масаласини кўриб чиқишга ваъда берганди, аммо ҳалигача ҳеч нарса қилмади
Маълумки, аввалроқ 200га яқин ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот Олимпиада-2022ни бойкот қилишга чақирганди. Бунга Уйғуристондаги уйғурларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги ҳисобот сабаб бўлганди.

АҚШ ҳукумати 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларини бойкот қилиш ғоясини кўриб чиқади. Бу ҳақда АҚШ Давлат Департаменти Матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди, деб хабар берди Financial Times. “Биз иттифоқчилар билан бойкот ғоясини муҳокама қилмоқчимиз”, - деган эди Нед Прайс.

Аммо кейинроқ у Twitter саҳифасида “2022 йилгача ҳали узоқ экани”, шу боис ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини ёзибди.

АҚШ Миллий Олимпия Қўмитаси бойкотга қарши чиққанмиш. “Бу глобал муаммоларни ҳал қилмайди, спортчиларга салбий таъсир кўрсатади”, - дейилибди қўмита баёнотида.

Эслатиш керакки, XXIV қишки Олимпиада 2022 йил 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади. Демак, АҚШ бу ҳақда қарор бериши керак эди, аммо ҳалигача бермабди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону