06 April 2021
22:54 -
Ўзбекистон бошқарувчиси Шавкат Мирзиё Жанубий Корея парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида
Давлатимизнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бу учрашув ҳақида батафсил хабар тарқатибдилар. Хабарларда айтилишича, меҳмонлар делегацияси таркибида Спикер Пак Бён Сок ташқари Жанубий Корея парламентининг давлат бошқаруви, молиявий сиёсат, саноат, савдо, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, экология, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари, маданият, спорт ва туризм каби устувор йўналишлар бўйича қўмиталарига аъзо 6 нафар депутат ҳам келган экан.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилибди. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда парламентлар муҳим ўрин тутаётгани таъкидланибди.
Учрашувда глобал иқтисодий вазият мураккаб бўлиб турган бир пайтда ўзаро савдо ҳажми сақлаб қолинишига эришилаётгани таъкидланибди. Кореянинг етакчи компания ва банклари иштирокида умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд янги инвестиция лойиҳалари тайёрланибди. Умуман, Корея Республикасининг мамлакатимизга инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошадиган бўлибди.
Меҳмонлар Сеулнинг Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги ҳаракатлари, Янги Шимолий Сиёсатни амалга ошириш доирасидаги минтақавий ташаббуслари қатъий қўллаб-қувватланаётгани учун Шавкат Мирзиёга самимий ташаккур изҳор этганмишлар.
Энг муҳими, “Корея Республикаси - Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми доирасидаги яқин мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланибди ҳамда соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилибди.