04 April 2021
21:45 -
Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди
Россия ҳукумати қатор давлатлардан бўлган талабалар РФ ҳудудидаги олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун мамлакатга келишига рухсат берди. Бу ҳақда Россия Фан ва Олий Таълим Вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, РФ ҳукуматининг 31 март куни қабул қилинган фармойишига кўра, Ўзбекистон, Тожикистон, Венесуэла, Германия, Сурия ва Шри-Ланкадан бўлган талабалар, аспирантлар, ординатор ва тайёрлов факультетлари тингловчилари ўқишни давом эттириш учун Россияга қайтиши мумкин бўлади.
Шунингдек, вазирлик ҳали Россия Федерациясига қайтмаган хорижий талабаларни қабул қилишга тўлиқ тайёр бўлган давлат таълим муассасалари реестрини шакллантириши белгиланган.
Хорижий таълим олувчиларни қабул қилишга тайёр бўлган университетлар талабалар рўйхатини тузиш учун давлат хизматлари портали билан ҳамкорлик олиб бормоқда. Бу талабалар қуруқликдаги назорат-ўтказув пунктларидан фойдаланишига имкон беради, бу эса уларнинг мамлакатга кириб келишини осонлаштиради.
Хорижлик талабалар Россияга киришидан аввал камида 10 кун олдин электрон почта орқали университетни чегарани кесиб ўтиш санаси ҳақида хабардор қилиши лозим бўлади. Талаба Россияга киришдан камида 3 кун аввал коронавирусни аниқлаш учун тест топшириши (ПЦР усулида), агар натижа манфий чиқса, ўз мамлакатида рус ёки инглиз тилида тегишли ҳужжатни олиши керак.
Бундан ташқари, хорижлик талабалар Россияга ҳудудига киргач, 72 соат ичида такроран ПЦР-тест топшириши лозим. Тест натижалари чиққунича улар яшаш жойларида ўз-ўзини яккалаш тартибига амал қилади. Изоляция вақтида таълим онлайн форматда кечади.
Ўз-ўзини изоляция қилиш давомида Россияга келган чет эллик талабаларда ўткир респиратор касалликларнинг илк аломатлари (ҳароратнинг ошиши, томоқ оғриши, шамоллаш, йўтал) пайдо бўлса, таълим олувчи зудлик билан бу ҳақда университетни хабардор қилиши ва шифокор чақириши лозим.
Талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёргарлик факультетлари талабалари учун Россияга келишидан олдин ва ундан кейинги биринчи ҳафталарда нима қилиш кераклиги тўғрисидаги босқичма-босқич кўрсатмалар уларга электрон почта орқали юборилади, университет веб-сайтларида ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади.
Талабаларда саволлар туғилса, Фан ва олий таълим вазирлигининг Ситуацион марказига +7(495)198-00-00 телефон рақами ёки scminobr@mail.ru электрон почтаси орқали мурожаат қилишлари мумкин.