02 April 2021
16:13 -
Жаҳон Банкига кўра, Ўзбекистон учун муҳим вазифа - ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлигидир
2020 йилда ўсиш суръатларининг кескин секинлашувидан сўнг, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти COVID-19 инқирози таъсиридан қисман тикланиши прогноз қилинмоқда. Иқтисодиёт тўлиқ тикланишига қадар пандемиянинг ижтимоий заиф уй хўжаликлари ва қаттиқ зарар кўрган корхоналарнинг фаровонлигига таъсирини юмшатиш учун уларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарур. Бу ҳақда Жаҳон Банкининг “Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича иқтисодий шарҳлар” мақоласида айтилибди.
Мана ўша доклад-ҳисоботнинг қисқача мазмуни.
- Ислоҳотларнинг мураккаб босқичида уларнинг инклюзивлиги ва шаффофлигини таъминлаш керак
- Ўрта муддатли энг муҳим вазифа ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлигини бўлади
- Мамлакат аҳолисининг 9 фоизи камбағаллик чегарасидан пастда
“COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келган инқироз бозор иқтисодиётига ўтишнинг янада муҳимлигини намойиш этди. Мамлакат аҳолисининг қарийб 9 фоизи ҳали ҳам камбағаллик чегарасидан (Жаҳон Банки томонидан ўртача паст даромадли мамлакатлар учун ҳисоблаб чиқилган - 2011 йилда сотиб олиш қобилияти паритети бўйича ҳар бир кишига кунига 3,2 доллар) пастда яшамоқда.” дейилади бу докладда.
Бизда ишсизлик даражаси 2019 йилги 9% дан 2020 йил сентябрда 11,1% гача кўтарилди. Камбағаллик даражаси 9% гача кўтарилиб, 2020 йилда инқирозгача 7,4% бўлган кўрсаткичдан ошиб кетди. Бу пандемия сабабли иш жойларининг йўқотилиши, аҳоли даромадлари ва меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ.
Қисқа қилиб айтсак, 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этиши ва ўрта муддатли истиқболда ЯИМнинг 45 фоизи даражасида барқарорлашиши кутилмоқда экан.
Хуллас,шунақа хулосалар, дейилади ўша доклад-ҳисоботда. Қани кўрамиз, амалда нима бўлади?
“Ҳаракат”: Бу мақолага расмни биз танладик ва уни шу ерга қўйдик.