31 March 2021
17:35 -
Камолиддин Раббимов - Путин ва Навальный: империалист ва националист
Алексей Навальныйнинг “Путин учун қурилган қаср. Тарихдаги энг катта пора” видеосини кўрдим. Икки соатлик ушбу видеони бўлиб-бўлиб икки кун давомида кўришга тўғри келди. Кўп янги маълумотлар олдим. Россияда бўлаётган жараёнларни пост-совет ҳудуди учун аҳамияти жуда катта. Россияда бўлаётган жараёнлар пост-совет давлатларида, у ёки бу даражада стандартлашади, легитимлашади. Чунки пост-совет ҳудудидаги энг катта ва аксарият учун тушунарли тил – рус тили ва энг катта ахборот оқимлари ишлаб чиқараётган давлат – Россия бўлганлиги сабаб, Россиядаги ҳодисалар – жамиятлар ва элиталар учун салбий ёки ижобий “норма” сифатида қабул қилинади. Ҳаттоки салбий жараёнлар ҳам стандартлашиб боради. Чунки Россия давлатчилиги билан боғлиқ салбий феноменлар, давлат томонидан ишлаб чиқарилаётган ахборот оқимлари ёрдамида тушунтирилади, ижобийлаштирилади, ёки муаммонинг аҳамияти турли йўллар билан қадрсизлантирилади.
Кўпчилик Навальныйни миллатчилигига, ксенофоблигига алоҳида эътибор беришади. Путинни фонида Навальный янада салбийроқ персонаж сифатида тасвирланади. Мен ушбу иккиликка эътиборни бошқа томондан қаратмоқчиман. Ўзбекистон, Марказий Осиё ва пост-совет ҳудудидаги геосиёсий трансформациялар учун, албатта, Навальный маъқулроқ. Путин – империалист, у ҳокимиятга келиши билан СССРни тарқалишини “ХХ асрнинг энг катта фожеаси” сифатида таърифлаган эди. Путинни барча геосиёсий интилишлари асосида собиқ иттифоқ ҳудудларини назорат қилиш, ҳар хил интеграцион лойиҳаларни амалга ошириш бор.
Навальный – янги авлод сиёсатчиси. У учун собиқ СССРдан кўра, Россия Федерацияси аҳамиятли ва қадрли. У империалист эмас, националист. Навальный Россияни колониал империя эмас, миллий давлат сифатида кўриши Ўзбекистон геосиёсий мустақиллиги ва Марказий Осиёдаги салоҳияти учун улкан имкониятлар беради. Агар Навальный ҳокимиятга келиб қолса, Россия давлатчилиги уни маълум мувозанатга солади ва уни пост-совет ҳудудларига ҳамда ватандошларига қараши бироз ўзгаради. Лекин барибир у собиқ иттифоқни Россия Федерациясининг ўлжаси ва лойиҳаси сифатида кўрмаслиги Ўзбекистон учун катта ютуқ бўлади.
Ғарб билан ишончли алоқаларда бўлган, Россияни миллий давлат сифатида кўрадиган, пост-совет ҳудудига ўз таъсири остидаги давлатлар эмас, Россияга қўшимча юк бўлаётган давлатлар сифатида қарайдиган Навальныйни ташқи сиёсатида Хитой билан эмас, ғарб билан ҳамкорлик устувор бўлиши тайин. Демак, агар истиқболда Навальный Россия Федерацияси ҳокимиятига келадиган бўлса, Ўзбекистон фақат ютади. Дунё геосиёсати эса жиддий бир шаклда ўзгаради.
Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин. Таҳририят эса – Sof.uz.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения