30 March 2021
06:41 -
Туркияда дам олиш кунлари қайтадан комендантлик соати жорий қилинади
Туркияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони кескин кўпайиб кетгани сабабли яна қатъий карантин чораларига қайтилмоқда. Жумладан, энди “қизил ҳудудлар”да нафақат якшанба кунлари, балки шанба кунлари ҳам комендантлик соати амал қилинади.
Туркия Президенти Ражаб Эрдўған маълум қилишича, коронавирусга чалиниш даражаси энг юқори бўлган “қизил ҳудудлар”га ҳозирда 58та шаҳар, жумладан, Истанбул, Анқара, Анталия ва Измир кирди. Уларда Туркия аҳолисининг 80 фоизга яқини яшайди.
Маълумотларга кўра, 27 март куни мамлакатда 30 минг 21та касалланиш ҳолати қайд этилган ва бу 2020 йил декабридан бери энг юқори кунлик кўрсаткич ҳисобланмоқда.
“Коронавирусдан ўлимлар сони ошаётгани мавжуд хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқишимизга мажбур қилди. 58та ҳудуд яна юқори хавф ҳудудларига айланди. Уларда шанба ва якшанба кунлари комендантлик соати киритилади. Иш кунларида соат 21дан 5гача амал қилаётган комендантлик соати ўз кучида қолади”, - деб маълум қилган Ражаб Эрдўған.
Бундан ташқари, Рамазон ойида ҳам баъзи чекловлар амал қилади. “Рамазон ойида саҳарлик ва ифторликларни ўтказишга чекловлар киритилади”, - деб қўшимча қилган Туркия раҳбари.
Кафе ва ресторанлар мижозларни қабул қилмайди ва фақат таомларни етказишга ишлайди. Ушбу тармоқ ходимларига чекловлар амал қилиши вақтида 1,5 минг лира миқдорида ёрдам пули берилади.
Ҳозирда Туркия ҳудуди коронавирус тарқалиши даражасига кўра 4 тоифага бўлинган: паст (кўк), ўрта (сариқ), юқори (зарғалдоқ) ва ўта юқори (қизил).
Мамлакатда 1 март кунидан паст ва ўрта хавфга эга ҳудудларда дам олиш кунлари комендантлик соати тўлиқ бекор қилинганди, юқори ва ўта юқори хавфга эга ҳудудларда эса фақат якшанба куни уйдан чиқиш тақиқланганди. Бундан ташқари, “кўк”, “сариқ” ва “зарғалдоқ” ҳудудларда 2020 йил ноябрдан бери ёпиқ қолган кафе ва ресторанлар очилиб, уларга соат 7дан 19гача 50 фоизга тўлган ҳолда мижозларни қабул қилишга рухсат берилганди.