Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги янги бинога кўчди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими эълон қилди.
Ўтган 2020 йилнинг 6 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Айнан ўша ерда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга асосан, бу вазирликка янги бино беришга қарор қилинган эди.
Мана ниҳоят ўша орзу амалга ошибди. Наврўз айёми кунларида вазирлик марказий аппарати янги бинода иш бошлади.
Янги бино, яъни Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга, дейилади Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлими тарқатган хабарда.
Тан олиш керакки, бу вазирликнинг аввалги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолган экан, шунга ёрдам берилибди ва вазирликнинг янги биноси, яъни Навоий кўчасидаги 4-уй, ҳамма талабларга жавоб берар эмиш, дейди “Ҳаракат” мухбири. Вазирлик ходимларини бу янгилик билан табриклаш билан бирга, уларга янги бинода катта муваффақиятлар тилаймиз.