Саратон, яъни “РАК” деган сўзнинг ўзиёқ кишини даҳшатга солади. Аммо тирик жон борки дардга чалинади, шифо излайди. Онкологик касалликлар тиббиётнинг энг мураккаб муаммоларидан бири ҳисобланади ва асрлар оша уларни енгиш учун тадқиқотлар ўтказилиб келинмоқда ва давом этаверади.
Бу саволларга ҳали тўлиқ жавоб йўқ, ҳозирча, ЙЎҚ! Шундай бўлса ҳам, жавоб қидирган ёшларимиз Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-амалий Тиббиёт Марказига бориб, ҳақиқий аҳволни тушунишга Марказ Директори, Республика Бош Онкологи, профессор Мирзағолиб Тиллашайхов билан суҳбат қилиб, ҳаракат қилибдилар.
Мана савол ва жавоблар.
Савол: Ташрифимиз жараёнида марказ директори, республика бош онкологи, профессор Мирзағолиб Тиллашайхов билан ҳам суҳбатлашдик. Аммо, онкология шифохоналарига келувчилар шифокорлар қабулида, нур берувчи ускуналарда навбатлар кўплигидан шикоят қилишади.
Жавоб: Ўзингиз кўрдингиз, навбатларни имкон қадар тартибга солдик. Нур терапияси бўйича бундан 5 йил аввалги ҳолатни айтай – бизда собиқ иттифоқ давридан қолган 5 донагина ускуна ишлаб турганди. Ўзи ҳар 300 минг аҳолига битта ускуна бўлиши керак, Ўзбекистонда 35 млнга яқин аҳоли бор, уларга шу бузилишга улгурмаган 5 дона нур берувчи аппарат ишлаб турганди.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳали Бош Вазирлик пайтида бу муаммога эътибор қаратганди. Президент бўлиб сайланиши билан онкология муаммолари бўйича қатор қарорлар қабул қилди. Бизга 20 та нур берувчи ускуналар харид қилиб берилди. Улар пойтахтга ҳам, вилоятларга ҳам ўрнатилиб ишга туширилди ва туширилмоқда. Ҳозир нур бериш бўйича навбатлар йўқ.
Савол: Беморларнинг яна бир эътирози мураккаб операциялар ўзимизда қилинмаслиги, албатта, хорижга чиқиш зарурлиги бўйича. Буни қандай изоҳлайсиз?
Жавоб: Бу фикрларга қўшилмайман, аксинча, бизда жарроҳларнинг малакаси сўнгги 20-25 йилда жуда ошди. Бунинг сабаби аниқ - кимё терапияси етишмасди, бор-йўғи 12-15 фоиз атрофида эди, нур терапияси бўйича ускуналар ишдан чиққанди. Лекин беморларни қандайдир усулда даволаш керак. Деярли ягона чора операциялар қолди. Жарроҳларимиз мажбурликдан жуда кўп операциялар қилишди. Бундан 20 йил олдин жуда кўп ноёб операциялар қилинмасди, ўлим кўрсаткичлари юқори эди. Бугун ҳаммаси бошқача, ҳаттоки чет эллардан ҳам келиб ўтказилаётган операцияларимизга юқори баҳо беришади.
Савол: Яна бир эътиборли жиҳат - дорилар таъминоти. Бу борадаги вазият қандай?
Жавоб: Вазият охирги йилларда жуда яхшиланган. Юқорида айтганимдай кимё терапияси бўйича воситалар таъминоти 15 фоиздан ошмасди, ҳозир тўлиқ таъминланяпти. Тўғри, пандемия туфайли карантин пайтида узилишлар бўлди. Тендерлар вақтида ўтказилмади, заводларга буюртмалар кечикиб берилди. Лекин булар ҳам бартараф қилиняпти, май ойларига бориб ҳаммаси изига тушиб кетади.
* * * * *
Марказга борган пайтимизда, дейди бу суҳбатни уюштирувчиси, чизиқли тезлаткич аппаратининг бузилгани учун беморлар кутиб қолаётганини ҳисобга олиб бу ускуна қачон ишга туширилиши билан қизиқдик. Марказ Матбуот Котибидагилар маълум қилишича, чиндан ҳам айни пайтда БУ УСКУНАЛАР ишламаяпти. Уни таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар Буюк Британияга буюртма қилинган ва март ойи охиригача етиб келади. Инсталяция жараёнидан кейин яна беморларга хизмат кўрсата бошлаймиз, дейди улар.
* * * * * * *
“Ҳаракат”: Бундай савол-жавобларнинг фойдаси кўп, аммо ҳалигача катта фойдаси кўринмаяпти. Шундай экан, нима қилиш керак, деган соволлар устида баҳслар давом этаверади.
Мана кўринг, шу ердаги саволларнинг ўзи ҳамма нарсани остин-устун қилиб ташламоқда. Лекин, нима бўлганда ҳам, бундай саволларга жавоб излайвериш керак.
Қани, ҳурматли ўқувчиларимиздан ҳам бу хусусда фойдали ёрдам кутайлик. Айтинг, яна нималар қилиш керак???