18 March 2021
23:06 - Масхарабозлик: “Шоввозсой” давлатнинг жойи, унга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ, дебди Президент Шавкат Мирзиё! “Ҳаракат”: Нимага бундай улуғ жой ҳеч бир ерда тилга олинмасди?
Ижтимоий тармоқларда “Шоввозсой” дам олиш маскани Ўзбекистон раҳбари учун қурилгани ҳақида таҳминлар пайдо бўлган эди. Бугун Президент Қуйи Чирчиқ туманидаги кластерга ташрифи мобайнида журналистлар ундан шу ҳақида яна сўрашибди.

“У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор унга?” - дея муносабат билдирибди давлат раҳбари. Бу ҳақда ҳамма оммавий ахборот воситалари хабар тарқатдилар.

Кейин Шавкат Мирзиё дарҳол таҳлил ҳам берибди: “Бу “Ўзбекистон темир йўллари”нинг давлат корхонаси. Ҳеч ким у ерда туриб, яшаб ёки бировга ўтказиб қўйилгани йўқ. У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор унга? Президент ҳам Ўзбекистонга фойдаси тегадиган мартабали меҳмон келса боради. Айтмайсизларми, “биз президент билан пиёда юрамиз, сизлар ҳам келиб бир марта пиёда юриб кўринглар”, деб. Кейин президент беш йилда неча марта дам олибди экан, деган саволни нимага бермайсизлар?”.

Хуллас, кўриниб турибдики, бугун шунақа масхарабозлик бўлибди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Хўш, шундай экан, нимага шу пайтгача, яъни йиллар ўтиб, ҳеч ким Шавкат Мирзиёдан бу ҳақда ҳеч қандай савол сўрамаганди?

Масхарабозлик, деб айнан шундай нарсаларга айтилади! Ҳурматли ўқувчиларимиз, шу ҳақда ўз фикрларингизни билдиринг, бизга!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону