18 March 2021
20:10 -
Жуда қизиқ хабар: “Малика” савдо комплексидаги ҳолат бўйича тезкор хабар ва ҳамманинг бунга эътибори
Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармасининг 2021 йил 17 март куни соат 14.40 да Шайхонтоҳур тумани Кичик халқа автомобиль йўлида жойлашган “Малика” Савдо Комплекси ҳудудида дўконлардан бирининг ёнида номаълум шахс томонидан қора рангли спорт сумкаси қолдирилгани ҳақида хабар келиб тушибди.
Ички ишлар органлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус бўлинмаси ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудни чегаралаб сумкани кўрикдан ўтказишибди. Сумка ичида қонунга хилоф ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳеч нарса топилмабди.
Кўрилган тезкор тадбирлар давомида сумка Юнусобод туманидаги қурилиш объектида ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 18 ёшли Ж.К. томонидан унутиб қолдирилгани аниқланибди. Суҳбат давомида у савдо комплекси ҳудудига телефонини тузатиш учун келганини, сумкани эса дўкон олдида оғир бўлгани учун қўйганини, бу кимнидир қўрқитади деб ўйламаганлигини айтибди.
Хуллас, шунақа қисқа хабар, аммо жуда қизиқ, дейди “Ҳаракат” мухбири. Бу масаланинг орқасида ҳеч қандай шубҳали нарса бўлмагани жуда ҳам яхши бўлибди.