16 March 2021
23:15 - Навоийлик 23 ёшли қиз одам савдосининг қурбони бўлгани ҳақида хабар

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилишича, Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Қ.М Навоий шаҳрида яшаган 1998 йилда туғилган М.Ғни дастлаб, Тошкент шаҳрида жойлашган савдо дўконларида ишлатишни мақсад қилади ва алдаб олиб кетади.

Бироқ, берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан нафси ҳакалак отган аёл эндигина 23 баҳорни қаршилаган қизни 2020 йилнинг октябрида Тошкент Халқаро Аэропорти орқали Туркия давлатига олиб чиқиб кетади.

Аён бўлишича аёл деган номга номуносиб Қ.М ғаразли ва паст мақсадларни кўзлаб, ушбу давлатда мавжуд қарзи эвазига уни Туркия давлатида яшовчи фуқароларга сотиб юборган.

Ҳозир шу иш бўйича Навоий вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “з”банди (Жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хуллас, бу Ўзбекистон учун анчагина оддий воқеа. Кўрамиз, бу сафар давлат расмийлари нима қилишади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону