13 March 2021
23:16 -
Пойтахтда бир суткада 70 кишида, Ўзбекистон бўйича ундан ҳам кўпроқ одамда, коронавирус аниқланганига нима дейсиз?
12 март куни Ўзбекистонда 89 кишида коронавирус аниқланибди. Бу ҳақда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги матбуот хизмати маълумот бермоқда.
Нимамиш, гўёки касалланиш ҳолатларининг 4таси Қорақалпоғистонда, 3таси Андижон, 1таси Самарқанд, 2таси Xoразм, 9таси Тошкент вилоятларида ва 70таси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланганмиш.
“Кеча кун давомида Андижон вилоятида 7 нафар, Тошкент вилоятида 12 нафар, Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79145 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда”, дейилмоқда хабарларда.
Маълумот берилишича, республикада коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 минг 481 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда бизда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 714 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволдалиги маълум қилинган. Шундай экан, ҳақиқий аҳволни тўғри тушуниш умуман мумкин эмаску!
Бу хабарларнинг оддий анализи кўрсатмоқдаки, бизда ҳамма нарса ёлғон хабарлар соясида кўрсатилмоқда. Демак, аҳволни янада яхшироқ тушуниш учун, ҳамма нарсани янада яхшироқ анализ қилиш керак. Акс ҳолда, аҳволимиз ҳозиргисидан ҳам баттар бўлади.