Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси раиси кадда-Сенатор Танзила Норбой жойлардаги депутат ва сенаторларнинг фаолияти юзасидан муносабат билдириб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири эканлигини урғулаб, бу масалага ҳамма ҳам маъсулият билан қарамаётганини урғулабди.
Нимамиш, Президент Шавкат Мирзиёнинг сўнги ойлардаги вилоятларга бориши ҳам кўрсатганмишки, маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммолар ғариб аҳволда эканлги очиқланганмиш. Савол туғилаётганмиш, ҳудудлардаги бундай муаммоларни наҳотки жойлардаги халқ вакиллари – депутатлар ва сенаторлар кўрмаяптими? Ахир, улар ҳам ўша ҳудудда, ўша маҳаллада яшайдилар. Одамлар уларга ишонч билдириб қўйибди. Қонун ваколат, давлат минбар бериб қўйибди. Қани жонкуярлик, қани фаоллик?!
Хуллас, деганмиш бош кадда-Сенатор Танзила хоним, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳудудларга бириктирилган. Улар қаерга қараяпти? Наҳотки, ҳудуддаги ҳамкасбларимзга, фаоллар билан доимий мулоқот ўрнатиб, маҳаллий муаммоларни кўтариб чиқиш шунчалик қийинми?
Аслида, ҳақиқат бутунлай бошқача, дейди “Ҳаракат” Агентлигининг мухбирлари. Ҳамма гап бу кадда-Сенаторларга юқоридан буйруқ келмоқда, “бу мауммолар нимага кўтарилмаяпти” деган саволлар сунъий равишда ўртага чиқарилмоқда.
Чунки, дейди мухбиримиз, бу йил сайловлар бўлади, демак сайловлар олдидан Шавкат Мирзиёнинг гўёки кўзларини очиб қўйиш керак. Нима, мамлакат Президенти, 13 йил Ислом Каримнинг ўнг қўли бўлган Шавкат Мирзиё ўша пайтда ҳам шу муаммоларни кўрмаганмиди? Бу муаммолар ўша пайтда ҳам бор эдику?
Агар Танзила хоним каби кадда-Сенаторларнинг кўзи очиқ бўлса эди, уларнинг ўзлари ҳам бу муаммоларни кўрган бўлардилар. Демак, ҳамма МУАММОлар, борларининг ўзи ҳам, АЛЛАҚАЧОН ҲАММАГА КЎРСАТИБ БЕРИЛГАН БЎЛАРДИ.
Демак, Шавкат Мирзиё сайловлар олдидан шу МУАММОЛАРНИ гўёки ўзи кўтариб чиқаётгандек бўлиши керак.
Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда майда-чуйда муаммоларни эмас, ФУНДАМЕНТАЛ МУАММОЛАРНИ кўтариши керак. Буни унинг бир ўзи қилолмайди. Бу ишга биринчи навбатда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясидек мухолифатчиларни, унинг раҳбaри Абдураҳим Пўлатни, ҳукумат таркибида Ислом Карим замонидаёқ ҳамма нарсани билиб турган Рустам Азим каби сафдошларини ўз атрофига тортиши керак.
Ана ўшанда Ўзбекистонимизда ҳақиқий ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар амалда ишлай бошлайди. Ана ўшанда тезлик билан жаҳоннинг энг ЙИРИК ЛИДЕРЛАРИ ичига қўшиламиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения