10 March 2021
20:30 -
Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон берди

“Ҳурматли дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, дейилган ФВВ хабарида.
Бугун, 10 март куни мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқни ташкил этиши ўз-ўзидан маълум экан.