10 March 2021
03:17 - Johnson & Johnson Европа Иттифиқига вакцина етказиб беришда муаммолар бўлиши ҳақида
Расмийларнинг сўзларига кўра, бунинг сабаби ингредиентлар ва вакцина тайёрлаш учун жиҳозлар етишмовчилиги бўлса керак.

Американинг Johnson & Johnson компанияси Евроиттифоққа йилнинг 2-чорагида коронавирусга қарши вакцинани зарур ҳажмда етказиб беришда муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бераётганини Reutеrs Агентлиги билдирибди.

Агентлик маълумот беришича, компания вакили бу муаммодан Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенни хабардор қилган. Унга кўра, бунинг сабаби ингредиентлар ва вакцина тайёрлаш учун жиҳозлар етишмовчилиги бўлиши мумкин.

Компаниянинг ўзи эса, 2021 йилнинг 2-чорагида ЕИ олишни мўлжаллаётган 55 млн доза вакцина етказиб бера олмаслигини таъкидлабди.

Johnson & Johnson коронавирусга қарши вакцинаси учинчи синов босқичида АҚШда 72 фоиз ва вируснинг янги мутацияси аниқланган ЖАРда 57 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди.

Феврал охирида АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) Johnson & Johnson вакцинасини маъқуллаган, аммо энди муаммолар чиқаётгани тасдиқланганмиш.

Хуллас, шунақа мантиқсиз хабар тарқатилмоқда. Аслида, сабаб – нималардир борлигида бўлса керак. Масалан, нималигини ҳали ҳеч ким БИЛМАЙДИ!?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону