09 March 2021
17:13 -
Яна масхарабозлик: Ўзбекистон ва Беларус таълим вазирлигининг раҳбарлари малака ошириш бўйича Тошкентда келишган эмишлар
Хабарларда айтилишича, Халқ Таълими Вазири Шерзод Шермат ҳамда Беларус Таълим Вазири Игор Карпенко бугун Тошкентда учрашиб, икки мамлакат ўртасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўзаро фикр алмашишган эмиш.
Беларус томони янги ўқув дастурлари ва дарсликларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўқувчилар таътилларини сермазмун ва соғлом ўтказиш бўйича “Зубрёнок” миллий ўқув-соғломлаштириш болалар маркази тўғрисида маълумотлар берганимиш.
Шунингдек, томонлар таълим йўналишлари, педагог ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш, фан олимпиадаларига биргаликда тайёргарлик кўриш ва қўшма машқлар ўтказиш бўйича келишувга эришилганмиш.
Ҳамма гап шундаки, дунёнинг ривожланган давлатлари Белорус билан алоқаларни тўхтатиб қўйиб бўлдилар. Шундай замонда Тошкентда бу икки давлат – Ўзбекистон ва Белорус вазирларининг учрашуви масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган. Шу сабабли, Ўзбекистондаги хабарлар умумий гаплардан иборат.
Расмда шу икки давлат вазирларининг суҳбатини кўрмоқдасиз.