Бугун 6 март куни пойтахтдаги “Конгресс-ҳолл”да 8 март – Халқаро Хотин-Қизлар Куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтгани ҳамма оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди.
Бу тантанали маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ҳам иштирок этгани ҳам айтилмоқда. Масалан, унинг узундан-узоқ нутқидаги “Аёл фарзанди бахтли бўлса, асл бахтни ҳис этади” деган сўзлари ҳам бор. У ўз нутқида аёлларга оид кўп нарсалар гапирган, аммо улар кўпроқ масхарабозликка ўхшарди.
Бу йиғилишда 28 нафар иқтидорли аёлларга Зулфия номидаги давлат мукофотлари берилибди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бошқарув тизимида аёлларнинг улуши 33 фоизга етгани ва юртимизда бир ярим мингга яқин хотин-қизлар турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлари ҳам айтилган. Уй-жой сотиб олиш учун 1 минг 250 нафар опа-сингилларимизга қарийб 22 миллиард сўмлик бошланғич бадаллар тўлаб берилгани ҳам алоҳида урғуланган.