03 March 2021
20:29 -
Ҳокимларга бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чораларини кўриш бўйича топшириқ берилибди. “Ҳаракат” нима дейди?
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилишида одамлар бугунги кўчмас мулк нарх-навосидан рози эмаслигини айтиб ўтибди ва вилоят ҳокимларидан уй-жой масаласида шахсан ўзи ичига кириб, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши кераклигини урғулабди.
Унинг қуйидаги сўзлари диққатни ўзига тортади:
“Энг катта масала - бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам, рост.
Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.
Бунда, ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудида қурилиш таннархи ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.
Ҳозирги қурилиш таннархида темир-бетон ишлари - 32 фоиз, буёқ ва безатиш - 28 фоиз, ободонлаштириш - 8 фоиз, электромонтаж ишлари - 5 фоизни ташкил этади. Мисол учун, “бетонный узел” қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотирмоқда?”
Ва ниҳоят у ўз стандартларини ҳамманинг қулоғига қуйибди:
“Ўзстандарт” агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга оширсин.
Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини инфратузилмага туташ ҳудудлардан ажратсин.
Умуман, жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 триллион сўм (ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп) маблағ ажратилмоқда.
Ҳудуд раҳбарлари бир нарсани билиб олсин: бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди.
Қўчқоров, Ишметов йил якунига қадар республика бўйича камида 6,5 мингта хонадон учун кредитга 1,5 триллион сўм ресурс ажратади.
* * * * *
“Ҳаракат” таҳлили: Шавкат Мирзиё “Қўчқоров ва Ишметов” деганда, табиий, ўз қароргоҳидаги маъсулларни назарда тутмоқда. Кўрамиз, йилнинг охиригача нима бўлади?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения