28 February 2021
17:14 -
Жиззахлик адвокат Ҳусан Қувватовнинг муаммолари: Ҳуқуқларимиз қўпол равишда бузилмоқда! “Ҳаракат”: Ўқувчиларимиз нима дейишмоқда?
Жорийдаги йилнинг 24 февралида Адлия Вазирлиги, Олий Суд, Бош Прокуратура, ДХХ, Ички Ишлар Вазирлиги вакиллари иштирокида адвокатлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтганди, айнан ўша ерда Жиззахдан туриб иштирок этган адвокат Ҳусан Қувватов вилоятдаги ички ишлар идораларида адвокатларнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганини айтган ва қатор ҳолатларни санаб чиққан эди.
Мана Ҳусан Қувватовнинг нутқидаги баъзи эътирофлар:
“Қонунда ёзилган: адвокат вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган ҳимояси остидаги шахснинг олдига ордерини, гувоҳномасини кўрсатиб, бирор бир мансабдор шахснинг рухсатисиз киришга ҳақли. Қолаверса, Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари тўғрисидаги низомда адвокат ҳимояси остидаги шахс билан аудио, видеоёзув кузатувлари бўлмаган жойда холи учрашишга ҳақли деб ёзилган.
Бундан ташқари, адвокатга ҳимояси остидаги шахс билан учрашиш жараёнида мобил телефон, фотоаппарат, диктофондан фойдаланиш имконияти яратилади, дейиляпти. Шаҳар ҳудудида бу масалада муаммо йўқ, лекин туманларга борадиган бўлсак, навбатчи милицияга телефон қилиб, ундан кейин адвокатнинг кириш-кирмаслиги масаласи ҳал қилинади.
Адвокатни ҳимоя қилиш чиндан зарур бўлса, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонун ишлаши керак. Ички ишлар идораларида бу нарсага умуман эътиборсиз қаралади.
Ўзимга нисбатан бўлган ноқонуний ҳаракатга оддий бир мисол келтирсам: ҳимоям остидаги шахс билан учрашишга қаршилик қилиб, 60 ёшга яқинлашган, оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган шахсни ички ишлар ходимлари мажбурлаб ички ишлар идорасига олиб кетишди. Мижозим [Жиноят кодекси] 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланяпти. У айбига иқрор бўлса, зарарни қоплаб бермоқчи бўлса...
У ҳам майли, терговчи менга коридорга чиқиб туринг, деяпти. Мен ундан “Хонангдаги камера видеога оляптими, овозни ёзадими?” деб сўрасам, ёзади, деди. Коридорга чиқиб турсам, “уголовний розиск”ни (жиноят қидирув бўлими) бошлиғи, у ҳатто тергов гуруҳининг аъзоси ҳам эмас, “Қамоққа оласан”, деяпти. Шериги эса “Адвокати фалончи, эртага муаммо қилади” деса, унга жавобан “Адвокатини онасини фалон қилай” деган сўзларини ўз қулоғим билан эшитдим.
Ариза ёздим, охири видеоёзувни кўтаришди, лекин у ерда овози йўқмиш. Мен диктофон ёзувини беряпман, инобатга олинмаяпти. Кейин бу ходим ўзининг ёнидаги ходимни ҳақорат қилибди, деб унга нисбатан ҳайфсан интизомий жазосини бериляпти. Қани бу ерда адвокатнинг шаъни ва қадр-қиммати?”
* * * * *
Адлия Вазири Русланбек Давлетов ушбу масалалар, хусусан, камера ва ҳақорат ҳолатлари алоҳида ўрганилишига ваъда бергани ҳам хабарларда айтилмоқда. Аммо, натижа бўладими?
Мана, асосий муаммо қаерда!!!
“Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари айнан шу каби масалаларни ўрганиш ва жавоб излаш билан машғул. Ҳурматли ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз: Бизга қўшилинг, биргалишиб кўп ишлар қилиш мумкин!!!
Дарвоқе, шу ҳақдаги хабарларда айнан Ҳусан Қувватовнинг нутқини кўрсатувчи жойлари ҳам кино-лавҳа қилиниб, сайтларга қўйилган. Мана, уларни сиз ҳам кўришингиз мумкин - https://www.youtube.com/watch?v=QN0DXHTAmJI&feature=emb_logo
Яна эслатиш керакки, 2 йилча аввал айнан шу Адлия Вазири Русланбек Давлетовга ҳам жўнатилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини рўйхатдан ўтказиш бўйича аризаси ҳалигача кўриб чиқилгани йўқ!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения