Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги вилоят Маданият Саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтибди.
Бу йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи ҳам кўрилди, дейилмоқда оммавий ахборот воситаларидаги хабарларда.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқ номзодини яширин овоз бериш учун бюллетенга киритиш таклиф қилинибди.
Овоз беришда Наманган вилояти, шаҳар ва туман кенгашларининг 405 нафар депутатидан 389 нафари иштирок этган ва уларнинг 379 нафари Шавкатжон Абдураззоқни ёқлаб овоз берибди. Шундай қилиб, бу ЙИГИТЧА Олий Мажлис Сенатининг аъзоси бўлволибди.
Эслатиш керакки, Шавкатжон Абдураззоқ 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1998 йилда Наманган Саноат-Технология Институти, 2006 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва Жамият Қурилиши Академиясини ҳам тамомлаган экан.
У бутун умрини давлат ишларида олиб борган, 2017–2020 йилларда Наманган Шаҳри Ҳокими лавозимида фаолият юритган, 2020 йил 5 мартдан Ўзбекистон Экология ва Атроф-Муҳитни Муҳофаза Қилиш Давлат Қўмитаси Раиси лавозимида ишлаган ва яқиндагина, аниқроғи, 2020 йил 25 сентябрида Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Мана, жорийдаги йилнинг 19 февралида уни шу лавозимга РАСМАН тайинлабдилар.
Буни ушбу лавозимга Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги вилоят маданият саройида тўпланган халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма мажлиси эмас, айнан Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё тайинлаган. Бошқача, бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чунки, Ўзбекистон навбатдаги “ДЕМОКРАТИК” давлат.
Хўш, сайтимизнинг ҳурматли ўқувчилари бунга қандай қарайдилар? Қандай қарардилар, тепадан қандай буйруқ келса, айнан ЎШАНДАЙ қарайдилар. БЎШАШМАНГ ўртоқ Шавкат Мирзиё - бундай имкониятларингиз етарлича бор. Шоввозсойда “Ўзбекистон Темир Йўллари” қуриб берган Дам Олиш Масканингиз борми, демак, буёғи ҳам шундай бўлаверади.