Ҳукуматнинг хабарларида айтилишича, гўёки 495 млрд сўмга Шоввозсойда қурилган Дам Олиш Маскани нафақат темирйўлчилар ва уларнинг оилалари учун мўлжалланган, балки Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ходимлари, республика аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар, сайёҳларга ҳам хизмат кўрсатиб келмоқда эмиш! Бу ерда кичик сув омбори ҳам барпо этилганмиш!
“Ўзбекистон Темир Йўллари” лақабли ташкилот шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудидаги дам олиш маскани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, бу ҳабарни “асоссиз ва нохолис” деб атабди.
Масхарабозлик хабарида, тўғрироғи, баёнотда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилдаги қарорига асосан, Угом-Чотқол миллий табиат боғи тасарруфидаги “Шоввозсой” ўрмон хўжалиги ерлари бу КОМПАНИЯнинг темирйўлчилари ва уларнинг оила аъзолари, компаниянинг хорижий ҳамкорлари, мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун замонавий экотуризм масканини барпо этиш ва мавжуд экотизимни сақлаб қолиш мақсадида АЖРАТИЛГАНМИШ.
Бу масхарабозлик ҳужжатида айтилишича, 2011 йилдан бошлаб, яъни 10 йил давомида босқичма-босқич қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ОЛИБ БОРИЛГАНМИШ, барча инвестициялар темир йўл компаниясининг бюджетдан ташқари маблағлари, жумладан даромадлари ҳисобидан АМАЛГА ОШИРИЛГАНМИШ.
Қисқа қилиб айтсак, шу ташкилотда ишлайдиган сал кам 90 минг темирйўлчи ва аҳолимизга сифатли хизматларни кўрсатиб келмоқдамиш.
Бу масхарабозлик ташкилотининг саҳифаларида, жумладан, унинг TELEGRAM саҳифасида, бу МАСХАРАБОЗЛИК МАЖМУАСИ халққа қандай хизматлар кўрсатаётгани кўрсатиб келинаётганмиш.
Энг қизиғи, бу ЁЛҒОНДАКАМ видео-лавҳада ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ оиласи, ҳамкасблари ва дўстлари билан табиат қўйнида унутилмас ҳордиқ чиқариш учун барча зарур шароитлар ЯРАТИЛГАНИ КЎРСАТИЛГАНМИШ.
Хуллас, ҚИСҚА ҚИЛИБ АЙТСАК, ўша Шавкат Мирзиёнинг ШАХСИЙ МУЛКИ деб аталган жойда, ҳаммадан яширинча, 10 йилда эмас, бор-йўғи тахминан 3 йилда, ШАВКАТ МИРЗИЁнинг “Шоввозсой” номли дам олиш манзили қурилганмиш.
Қаранг, ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ, яқиндагина Россия мухолифатчиси Алексей Навалний тарафидан Владимир Путиннинг Кавказдаги катта манзили фош этилган, сўнгра унга Россия миллиардери Ротенберг эгаси эканлигини ЭЪЛОН қилиб, шарманда бўлган эди.
Мана энди, ўзимиздан БИТТАСИ ўртага чиқиб, ўшанга ўхшаш айблар билан Шавкат Мирзиёни шарманда қилибди. Бу масхарабозлик эмас, оддий ШАРМАНДАЛИКдир!!!