20 February 2021
16:12 -
Чет элларда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг президент сайловида овоз бериш тартиби маълум қилинди
Чет элларда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари президент сайловида овоз бериш учун ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда мурожаат қилишлари мумкин.
Қайд этилишича, амалдаги сайлов қонунчилигига кўра, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади. Сайлов участкаларидаги сайловчиларнинг рўйхати дипломатик ва бошқа ваколатхона бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилади ҳамда чет давлатларда турган фуқаролар сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида маълумот оладилар.
Чет давлатларда турган фуқаролар ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи Ишлар Вазирлиги сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилишлари керак.
Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8:00дан 20:00гача ўтказилади.
Айтиш керакки, 2021 йил 8 февраль куни Ўзбекистон сайлов қонунчилигига ўзгартириш киритиш назарда тутилган қонун қабул қилинди. Қонун билан киритилаётган ўзгартишларга кўра, президентликка, парламентга, маҳаллий кенгашларга сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида (бу йил 24 октябрга тўғри келмоқда) ўтказиладиган бўлди. Авваллари сайловлар декабрь ойида ўтказиларди.