19 February 2021
20:09 -
2021 йилда Пенсия Жамғармасининг даромадлари кам бўлгани сабабли Давлат Бюджетидан 1,4 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилармиш. “Ҳаракат” буни нотўғри деб ҳисоблайди!
Ҳисоб-китобларга кўра, Пенсия Жамғармаси 2021 йилда 36,5 триллион сўм маблағ харажат қилади. Ўзбекистондаги 3,8 миллион нафар нафақа ва пенсия олувчиларга бир ойда 2,9 триллион сўм сарф қилинади. Жамғармага Давлат Бюджетидан ажратиладиган трансфертлар миқдори 2021 йил якуни билан 14,7 триллион сўмни ташкил этиши белгиланган.
Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармасига Давлат Бюджетидан трансферлар ажратиш 2019 йилдан бошланди. Бунгача ташкилот ўз харажатларини қоплаб келган ва давлатдан трансфер, субсидия ёки датация каби ёрдамлар олинмаган. 2020 йил ҳолатига жамғармага 9,1 триллион сўм трансферт ажратилди. Хўш, узоқ йиллар ўз харажатларини қоплаб келган ташкилотга нега энди давлатдан маблағ ажратилмоқда? Аввалги ҳолат қандай эди ва ҳозир қай тарзда ишланмоқда?
Мана асосий факторлар.
Биринчи навбатда – ягона ижтимоий тўлов. У бугун ҳам бор, лекин ижтимоий солиқ деб номланади. 2018 йилда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз, микрофирма фермер хўжаликлари учун 15 фоиз қилиб белгиланганмиш.
Иккинчидан, фуқаролар иш ҳақидан ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бўлган. Бу ҳам тўғридан тўғри жамғарма маблағлари даромадлари ҳисобига шаклланганмиш.
Учинчидан, корхона ва ташкилотлар томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар айланмасидан тўланадиган мажбурий ажратма бўлган. Умумий корхона ажратмаси 3,2 фоиз бўлиб, Пенсия Жамғармасига 1,6 фоизи ажратилганмиш.
Тўртинчидан, 2019 йил 1 октябрга қадар жамғарма ягона солиқ тўлови мавжуд бўлган. Унинг миқдори 5 фоиз қилиб белгиланган. Корхоналар айланмасидан 5 фоиз жамғармага тўлаб берилганмиш.
Кўриб турибсизки, 2021 йилга келиб жамғармага Давлат Бюджетидан ажратиладиган трансферт маблағлар ҳажми сезиларли даражада ошди. Бу миқдор қарийб 14,7 триллион сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилда Пенсия Жамғармаси солиқ идоралари билан биргаликда ижтимоий солиқлар ҳисобига 23,5 триллион сўм маблағ йиғишни режа қилган экан. Мазкур етишмаётган маблағлар ўрнини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 14,7 триллион сўм трансферт олиш белгиланганмиш.
Хуллас, шунақа янгиликлар, дейди “Ҳаракат” мухбири! Аммо, давлатнинг ўзини Давлат Бюджетидан бунча пул ажратилиши қизиқтирмаяптими? Мана шу ҳақда ўйлаш керак. Аслида, бундай нарсаларни ўйламасдан олға кетиб бўлмайди.
Келинг, ҳурматли ўқувчиларимиз билан биргаликда айнан шу мавзуни охиригача тўғри тушуниш масаласи устида ўйлайлик. Агар, Пенсия Жамғармаси Давлат Бюджетисиз яшай олмаётган бўлса, мана шу муаммони ўйлаш керак! Асосий муаммо – жамғарма Давлат Бюджетисиз яшай олмаётганидир.
Жамғармага давлатнинг ёрдами керак. Аммо, бу нарса, яъни давлатнинг ёрдамига эҳтиёж қачонгача давом этади? Шу савол устида ўйламасак, келажагимиз йўқ! Демак, асосий муаммо – бизда аҳолининг ЎРТАЧА ОЙЛИГИ ЖУДА ОЗ эканлигидир. Яъни, бизда асосий муаммо – ЎРТАЧА ОЙЛИК ҳали ҳам ЖУДА ОЗ эканлигидир!
Айнан шу масала ҳаммамизни қизиқтириш керак!!!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения