12 February 2021
15:52 - Масхарабозликлар давом этмоқда: Шавкат Мирзиё Ички Ишлар Вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига бориб, вақтини бекор ўтқазаётгани ҳақида

Бугун шу соатларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармасига келиб, у ердаги ишлар билан танишаётгани ҳақида қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабарлар тарқатмоқдалар.

Хўш, Тошкент шаҳар ИИББсига келган Шавкат Мирзиё нима билан шуғулланмоқда?

У дастлаб Бош Бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишибди. Бу марказ энг замонавий техника ва ускуналар билан жихозлангани, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилганига эътибор бериб, уни мақташга тушибди.

“Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди. Энди туман ва шаҳар бошқармасини маҳалла билан боғлайдиган, одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастурий маҳсулот яратиш керак. Бутун ички ишлар тизими ахборот технологиялари асосида ишлаши зарур”, дебди вазиримиз ва ҳаммани шундай иш қилишдан бошлашга чақрибди.

Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилибди, Шавкат Мирзиё уни ҳам кириб кўрибди.

Шу ерда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш ишларини бевосита маҳаллаларда ташкил этиш, профилактика инспекторларининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги тизим лойиҳаси тақдимот қилинибди. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи - бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби, капитан Ирина Сайфутдинова бу музейнинг УЛУҒЛИГИНИ мақташ билан овора экан.

Хуллас, Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлиги давом этмоқдамиш ва давом этаверади. Унутмайликки, бу ИНСОН янги ПРЕЗИДЕНТ бўлиб олган йиллари асосий иши ДЕҲҚОНЛАРНИНГ фаолиятини кўришдан бошлаган ва ўша куниёқ оммавий ахборот воситаларида қолиб кетган НАРСАЛАР билан шуғулланган эди.

У кейин ташқаридан келаётган ИНВЕСТОРЛАРнинг ишини тарғибот қилиш билан шуғулланди. Қани бу ишларнинг натижалари?

Шу сабабли ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қиламиз, шу каби соҳалардаги ишларга эътибор беринг, бу соҳани ҳам ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар қилишга чақиринг. Акс ҳолда, ҳозирги ҒАРИБ аҳволда юраверамиз!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону