Ўзбекистондаги ахборот воситалари 2020 йилда мамлакатимиздаги жами солиқ тушумларининг 63,3 фоизи 10та компания ҳиссасига тўғри келганини эълон қилибдилар.
2020 йил якунларига кўра, жами солиқ тушумларининг миқдори 103,6 триллион сўмни ташкил этган. Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан маълум қилишларича, 103,6 триллион сўмдан 67,7 триллион сўми йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади.
Қуйида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар ўнлигини кўрмоқдасиз:
1. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси (йирик солиқ тўловчилар тушумларининг 50 фоизи)
2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (20 фоиз)
3. “Ўзтрансгаз” АЖ (8 фоиз)
4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ (7 фоиз)
5 . “ЎЗБАТ” АЖ ҚК (4 фоиз)
6. “Лукоил” (3 фоиз)
7. “Ўзавто Моторс” АЖ (3 фоиз)
8. “Ўзбектелеком” АЖ (2 фоиз)
9. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ (2 фоиз)
10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ (1 фоиз)
Эслатилишича, йирик солиқ тўловчилар сони 2019 йилда 836та бўлган бўлса, 2020 йилда 1120тага етганмиш.
Расмда шу 10 ликнинг бошида турган “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг бошқарув бўлимини кўрмоқдасиз.