07 February 2021
04:09 -
Яна масхарабозлик: Сенатнинг 5-чи Февралдаги йиғилишида Давлат Дастури ижроси бўйича Ҳукумат Ҳисоботининг 2020 йил натижалари эшитилибди
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги навбатдаги масала - 2017–2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилганмиш. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот Хизмати хабар тарқатибди - http://senat.uz/uz/lists/view/2371.
Давлат Дастури доирасида жами 170 та, шундан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича - 20 та, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида - 13 та, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишида - 63 та, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида - 53 та, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишида 21 та ҳужжат қабул қилинганмиш. Аммо, буларни исботловчи ҳеч қандай ҳужжат тилга олинмаган, КИМЛАР ҲИСОБОТ БЕРГАНИ ҳам айтилмаган.
Ҳисобот даврида Ялпи Ички Маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилга, яъни 2019 йилга нисбатан 101,6 фоизни, шундан, саноат - 100,7 фоизни, хизматлар - 102,3 фоизни, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги - 103,0 фоизни ташкил қилганмиш.
Бошқа нарсаларни қўйиб туринг, биронта Сенатор нима деганлиги ҳисоботда айтилмаган, гўёки мажлисда Сенаторлар томонидан Дастурда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлар кесимида ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланганмиш, мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинганмиш, холос.
Хуллас, шунақа, ҳисобот эълон қилинибди, биронта бу ҳисоботни исботловчи ҳужжат эълон қилинмабди. Нимамиш, буларнинг ҳаммаси қаерлардадир бормиш.
Ҳамма гап шундаки, бу йиғилиш ҳам навбатдаги масхарабозлик саҳнаси бўлибди, биронта жиддий гап бўлмабди.