06 February 2021
18:31 - АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен Хитойни инсон ҳуқуқлари масаласида жавобгарликка тортмоқчи, Хитойдаги Шинжон-Уйғуристон ҳам уларнинг ичида
Ҳозир маълум бўлишича, АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкен Хитой Компартияси Марказий Қўмитасининг Ташқи ишлар бўйича комиссияси девонхонаси раҳбари Ян Цзечи билан телефон орқали мулоқот қилиб, ХХРни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги барқарорликка таҳдид солувчи ҳаракатлари боис жавобгарликка тортиш учун ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан умумий қадрият ва манфаатларни ҳимоя қилиш устида иш олиб бориш ниятида эканлигини билдирибди.

Бундан ҳам муҳими АҚШ "Шинжон, Тибет ва Ҳонгконгда инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятларни ҳимоя қилишда давом этади" деб айтишгача борибди.

Ҳамма биладики, Хитой ўзига хос сиёсат ва иқтисодиётга эга. Шунга қарамай, Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида олиб бораётган сиёсати халқаро миқёсда турли хавотирларга сабаб бўлмоқда. Нега бундай бўлмоқда?

Яна маълумки, Хитой ҳукумати 1990 йилги кўча намойишларидан ортидан ва 2008 йилги Пекин Олимпиада ўйинлари олди уйғурларга нисбатан босимларни оширганликда айбланмоқда. 2009 йилга келиб ҳодисалар ҳақиқатда авжига чиқди ва Урумчида кузатилган кенг кўламли этник чиқишларда 300 дан кўпроқ инсон ўлдирилди.

Ўшандан бери, Хитойда уйғурларга муносабат ўта ёмон. Уйғурларни гўёки тўғри йўлга солиш мақсадида – Хитойнинг маълум бўлимларида уйғурларни қамоқхона каби жойларда ушлаб туришибди, уларнинг оилалари ҳам куч билан шу ерларга келтирилган. Уларнинг сони миллионлаб эканлиги ҳам айтилмоқда.

Мана энди орага Хитойнинг ён қўшнилари бўлган ерларда муаммолар чиқмоқда. Шундай пайтда АҚШ каби давлатлар бундай масалалардан четда турмасликлари керак. Кўриб турибмизки, айнан шундай бўлмоқда. Демак, янги Давлат Котиби Энтони Блинкен қилаётган чиқишлар, айнан шу сиёсатнинг давомидир.

Дунё турклари ҳам бу масалага кўз юммасликлари керак, акс ҳолда, ҳамма нарсадан четда қоламиз. Унутмайликки, Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси номи билан иш олиб бораётган мухолифатчи ташкилотнинг раҳбарлари ҳам айнан шу масалани тўхтовсиз гапириб келмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону